Кимлардир бутун умри давомида миллионер бўлишни орзу қилиб, бунга эриша олмаса, баъзи болалар вояга етмасидан олдин миллионерга айланади. AdMe ана шундай болаларга эътибор қаратди.
Жордан Кейси
Ирландиялик болакай тўққиз ёшида дастурлашни ўрганган, 12 ёшида эса iTunes’да бестселлерга айланган ўйинни яратган. Ота-онаси унинг компьютер олдида кўп вақт ўтказиб, ўқишга эътибор бермаётганидан хавотир олган. Бугун эса улар 16 ёшли ўғлининг IT-компаниясини бошқаришга ёрдам бермоқда. Жордан ўз бойлигининг аниқ миқдорини айтмаса ҳам, долларда миллионер эканлигини таъкидлайди.Изабелла Баррет
11 ёшли америкалик қизалоқ гўзаллик танловларида иштирок этади ва ғалаба қозонади. У ўзининг дастлабки миллионларини тўрт ёшида ишлаб олган. Шундан буён у ўзини модель, қўшиқчи сифатида муваффақиятли синаб кўрди ва ҳатто ўз бизнесини очди. Унинг бойлиги икки миллион доллардан ортиқни ташкил қилади.Рико Родригес
19 ёшли Риконинг бойлиги тўрт миллион долларни ташкил қилади. У олти ёшидан буён турли оммабоп болалар сериалларида роллар ижро этиб келмоқда.Райан
Олти ёшли блогер Райан ўз ота-онаси туфайли машҳурликка эришди. Ота-она ўғлининг ўйинчоқларни ўйнаб, улар ҳақдаги таассуротларини гапириб берган видеони YouTube’га жойлаган. Икки йил ичида унинг каналига 14 миллиондан ортиқ киши аъзо бўлди. Энди ўйинчоқ ишлаб чиқарувчилар Райан иштирокида реклама суратга олиш учун навбатда турибди. Райаннинг бойлиги 11 миллион доллардан ортиқни ташкил қилади.Валентина Палома Пино
Бу 11 ёшли қиз актриса Сальма Хайек ва дунёнинг 100 нафар энг бой кишиларидан бири бизнесмен Франсуа-Анри Пинонинг фарзанди ҳисобланади. Валентина ўзини ижодда синаб кўрмаган ёки тадбиркор бўлмаган, бироқ ота-онаси туфайли унинг ҳисоб рақамида 12 миллион доллар мавжуд.Вивьен ва Нокс Жоли-Питт
Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг янги туғилган эгизакларининг биринчи фотосурати 14 миллион долларга сотилган, натижада у тарихдаги машҳурларнинг энг қиммат фотосуратига айланган. Бу маблағнинг бир қисми хайрия учун ишлатилган, бироқ Нокс ва Вивьен ўз ука ва сингилларига қараганда бироз бойроқ ҳисобланади. Жоли-Питт болаларининг умумий бойлиги тахминан 70 миллион долларга тенг.Дэннилин Хоул Биркхед-Маршалл
Қизалоқнинг онаси — модель ва актриса Анна Никол Смит — у бир ёшда бўлганида вафот этган ва қизига ўн миллион доллар мерос қолдирган. Қизалоқ яна 49 миллион долларни онасининг иккинчи эри вафот этганда тақсимланган меросдан олган. Айни пайтда Дэннилин отаси Ларри Биркхед билан яшайди ва оддий ҳаёт кечиради: мактабга боради, қўшиқ куйлаш ва рақс билан шуғулланади.Сури Круз
Том Круз ва Кети Холмснинг қизи хоҳлаган нарсасини қўлга киритувчи энг инжиқ болалар рўйхатида етакчига айланган. Унинг кийимлар жамланмасининг ўзи уч миллион доллардан ортиққа баҳоланади, Рождество муносабати билан олган қўғирчоқ уйининг нархи эса оддий одамнинг уйи нархига тенг. Ота-она ўз қизи учун банкда бир неча юз миллион долларлик ҳисоб рақам очган.Шаҳзода Жорж
Буюк Британия тахтининг бўлажак меросхўри ҳали беш ёшга ҳам тўлмаган, бироқ аллақчон дунёдаги энг нуфузли бола деб аталади. Кичкина шаҳзода нима кийса, шу бренднинг маҳсулотлари дўконларда шиддат билан сотилади. Таҳлилчиларнинг ҳисобига кўра, кичкина Жорж мамлакатнинг йиллик даромадига 2,3 миллиард доллар олиб келади. Унинг шахсий бойлиги эса бир миллиард доллардан ортиққа баҳоланади.Мулай ал-Ҳасан
Марокаш қиролининг ўғли 15 ёшда, у бу рўйхатдаги бошқа болалар каби жуда таниқли эмас. Бироқ айнан шу ўсмир туғилганидан бошлаб энг бой болага айланган, унинг бойлиги 2,5 миллиард долларга тенг. Мулай отасининг муносиб давомчиси бўлишга тайёрланмоқда ва кўпинча у билан расмий қабулларга боради. Бойлиги ва юқори мақомига қарамасдан, бола ҳеч қачон кўп харажат ва шоҳона ҳаётга интилиши билан намоён бўлмаган.
Изоҳ (0)