АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувидан сўнг Москва Лондоннинг «абадий душмани» мақомидан маҳрум бўлиши мумкин. Буюк Британия шундан хавотирда, деб ёзмоқда The Independent.
Айтилишича, Британия ҳукумати АҚШ Россия билан тинчлик сулҳига эришса, бу Москвага халқаро сиёсатда қўшимча куч беришидан ташвишда. Бундан ташқари, Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши ушбу мамлакатнинг имижини яхшиламоқда.
28 июнь куни Британия раҳбарлари Трамп ва Путин музокараларидан қўрқиб турганини тан олган эди. Эндиликда бу қўрқувларнинг сабаблари ойдинлаштирилди.
Изоҳ (0)