Суриянинг шимолий вилояти Алеппонинг Африн шаҳри марказида икки автомобилнинг портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Афринда ‘Жабҳа Шамия’ (гуруҳи) штаби яқинида портловчи моддали икки автомобилнинг портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони олти кишини ташкил этди, ўн киши яраланган», — дейди нашр манбаси.
Манбага кўра, 27 июнь тонгида икки гуруҳ жангарилари ўртасида тўқнашув юзага келган.
Африн 2018 йилнинг мартида Сурия озодлик армияси таркибига кирувчи Туркия қуролли отрядлари уюшмаси назорати остига ўтган.
Изоҳ (0)