Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини олий таълим муассасалари жамоасига етказиш ва тарғиб қилиш масалалари» мавзусида конференция ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Президентнинг 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ҳамда психологлар иштирок этди.
Конференцияда талаба-ёшлар ўртасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда малакали мутахассисларни жалб этиш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Конференцияда жорий ўқув йилини якунлаш ва янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини самарали олиб борилишда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)