«Жабҳат ан-Нусра» жангарилари қуролни ташлашга тайёр ноқонуний қуролли гуруҳлар билан ярашув жараёнига тўсқинлик қилиш мақсадида тинч аҳолини қўрқитиш ва Сурия армияси позицияларини ўққа тутишда давом этмоқда. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«‘Жабҳат ан-Нусра’ фуқароларни қўрқитиб жиноий фаолиятини давом эттирмоқда, Сурия араб армияси позицияларига ҳужум қилмоқда. Қуролни ташлаш ва ўз мақомини тартибга солишга тайёр қолган қуролланган уюшмалар билан ярашув жараёнининг якунланишига йўл қўймаслик мақсадида Сурия жанубидаги вазиятни оғирлаштирмоқда», — дея таъкидлайди агентлик.
Сурия армияси, ўз навбатида, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва фуқаролар билан мувофиқликда «ан-Нусра» террорчилари ҳаракатларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)