Сўровнома 42 фоиз америкаликлар президент Дональд Трампнинг импичментини (давлат раҳбарининг ҳукуматдан четлаштирилиши) маъқуллашини кўрсатди. Бу ҳақда CNN ва SSRS ижтимоий-сиёсий тадқиқотлар маркази таҳлиллари натижаларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Сўровнома натижаларига қараганда, Трамп фаолиятини қўллаб-қувватлаш рейтинги 39 фоизга тушиб кетган.
CNN телеканали натижаларни 1974 йил кўрсаткичлари билан қиёслаган, ўшанда 43 фоиз америкаликлар президент Ричард Никсонга импичмент эълон қилинишини ёқлаб чиққан. Кўрсаткичларга Уотергейт иши билан боғлиқ жанжал (демократлар партияси штабига эшитиш қурилмаларининг ўрнатилиши билан боғлиқ жанжал Никсоннинг истеъфоси билан тугаган) таъсир қилган.
Аввалроқ Трамп ҳеч қандай жиноятга қўл урмагани, шунинг учун импичмент ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтиб ҳазил қилган.
Изоҳ (0)