Тошкент аҳолисининг пойтахтни ободонлаштириш ҳақидаги таклиф ва изоҳларини тўплаш учун «Тошкент сени севади» онлайн платформаси ишга тушди. Таклифлар 31 августгача қабул қилинади. Бу ҳақда Strelka КБ вакиллари маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев фуқароларни пойтахт қиёфасини ўзгартиришда иштирок этишга чақирди: «Сизларни Тошкентдаги ўзгаришлар ҳаммуаллифи бўлиш ва шаҳарда сизга айнан нима етишмаётганлигини сўзлаб беришга чақираман. Сизга қандай боғлар керак ва уларда нима билан машғул бўлишни истардингиз? Транспортни қандай бекатларда кутишни истардингиз? Шаҳар кўчалари ва проспектлари қанақа бўлиши лозим? Автомобиллар тўхташ жойлари билан қандай йўл тутиш керак? Сиз бўлишинг, Тошкент қулоқ тутади».
«Тошкент сени севади» платформасида истовчилар ғоя таклиф қилиши ёки харитадаги бирор аниқ жой муаммоси ҳақида сўзлаб бериши мумкин. Маъқул келган таклифлар учун овоз бериш, изоҳ қолдириш ва муҳокамага кўпроқ фуқароларни жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда бўлишиш мумкин. Онлайн-муҳокама оффлайн-краудсорсинг билан тўлдирилади: Strelka институти тошкентликлар учун ташкиллаштирувчи учрашувлар давомида шаҳар лойиҳалари ва ғоялар тўплаш бўйича муҳокама давом эттирилади.
Муҳокамаларнинг фаол босқичи якунлангандан сўнг краудсорсинг платформаси шаҳар ҳақидаги билимлар базаси ва лойиҳалар кутубхонаси сифатида ишлашда давом этади.
Краудсорсингнинг вазифаси — шаҳар муҳитини ривожлантириш бўйича самарали ечимларни қабул қилиш учун фуқаролар ғоялари, таклиф ва тажрибасини тўплаш. Бу восита ёрдамида аҳоли шаҳар тараққиётига ўз таъсирини кўрсатиш, муқобил таклифларини ҳаётга татбиқ этиш ва шахсий ташаббусларини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)