Исроил авиацияси Ғазо секторида фаластинликлар чегаранинг қарама-қарши томонида ёнғин келтириб чиқаришга уриниб ёнаётган варракларни учириш учун фойдаланган инфратузилма объектига ҳужум қилди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмади.
«Исроил Мудофаа армияси учар қурилмаси фаластинликлар гуруҳи Исроил ҳудудига ёнувчан варракларни учиришга урингандан сўнг Ғазо сектори жанубидаги инфратузилмага ҳужум қилди», — дейилади хабарда.
Ёнувчан ва портловчи моддалар боғланган ҳаво шарлари ва варраклар кўринишидаги янги таҳдид кўп минг сонли фаластинликлар норозилик намойишлари бошланиши билан пайдо бўлди. Фаластинликларнинг бу мосламаси ўзининг оддийлигига қарамасдан, катта кўламдаги қишлоқ хўжалик ва ўрмон майдонларида ёнғин юзага келтириб, миллион долларлаб зарар етказди.
Изоҳ (0)