Ҳиндистонда каламушлар 17 минг долларни еб қўйди, деб ёзмоқда National Geographic.
Сайёрада катта миқдорда каламушлар яшайди. Бу борада аниқ статистик маълумотлар мавжуд эмас, бироқ тахминий рақамларнинг ўзи ҳам уларнинг тарқалиш ҳудуди нақадар катта эканидан далолат беради. Биргина Буюк Британиянинг ўзида каламушларнинг сони 200 миллионга яқиндир. Ҳиндистонда эса мамлакатнинг иссиқ иқлими ва овқат қолдиқларининг кўплиги сабабли каламушлар сони янада кўпроқ.
Ҳиндистоннинг Ассам штатида пул чиқармай қўйган банкоматни тузатмоқчи бўлган мутахассислар унинг ичини очиб носозлик техник сабабларга боғлиқ бўлмаганини аниқлади. Аниқланишича, каламушлар банкоматдаги пулларни ғажиб қўйган. Каламушлар умумий миқдорда 1,2 миллион рупия (17 600 доллар) пулни йўқ қилган. 1,7 миллион рупия сақлаб қолинган. Йиртиқ пуллар ичида ўлик каламуш ҳам топилган.
Бир ёки бир нечта каламуш симлар учун қилинган тешиклар орқали банкоматнинг ичига кириб олган, деб тахмин қилиш мумкин.
Yes! The rat did a fine job of making a very expensive nest worth 12 lakhs pic.twitter.com/SglTeV1Xum
— Karma Paljor🚀 (@Karma_Paljor) June 18, 2018
Изоҳ (0)