Эрон нефть вазири Бежан Номдор Зангона 23 июнь кунги ОПЕК+ учрашувида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
23 июнь куни ОПЕК мамлакатлари картелга кирмайдиган давлатлар билан нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилади. АҚШ ресурснинг бозордаги қиймати пасайиши учун чоралар, Россия нефть қазиб олишни оширишни қўллаб-қувватламоқда.
«Мазкур учрашувда келишувга эриша олишимизга ишонмайман. ОПЕК — президент Трамп йўриқномаларига амал қилувчи ташкилот эмас», — деди Зангона.
Эрон вазири Венани ОПЕК+ музокаралари бошлангунга қадар тарк этишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)