Россиянинг ветеринария ва фитосанитар назорат бўйича федерал хизмати «Домодедово» аэропортида Ўзбекистондан келтирилган учта итни мамлакатга қўймади. Бу ҳақда хизматнинг Москва шаҳри, Москва ва Тула вилоятлари бўйича бошқармаси маълум қилди.
«Чегара ветеринар назоратини ўтказиш чоғида жониворлар қутуришга қарши эмланмагани аниқланди. Шунингдек, уларни олиб киришга тегишли рухсат олинмаган», — дейилади бошқарма хабарида.
Жониворлар Ўзбекистонга қайтарилди.
Изоҳ (0)