Австрия Россия ва АҚШ президентлари — Владимир Путин ва Дональд Трамп саммитини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Австрия вице-канцлери Хайнц-Кристиан Штрахе «Россия 24» телеканалига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Сиёсатчи Австрия — хавфсиз ва нейтрал давлат эканлиги ва бу мамлакатга бу каби тадбирларни уюштириш имконини беришини билдирди. «Бундай учрашувни ўтказишга ёрдам беришга тайёрмиз. Бу таклифдан томонлар фойдаланиш-фойдаланмаслиги бизга боғлиқ эмас», — деди у.
Шу билан бир пайтда Штрахе саммитга тайёргарлик кўриш масаласида ҳозирча ҳеч қандай аниқлик йўқлигини таъкидлаб ўтди.
9 июнь куни икки давлат раҳбарининг учрашув жойи Вена бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)