Нигерия шимоли-шарқида амалга оширилган икки портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Халқ кўнгилли кучлари етакчиси Бабакур Колога кўра, ҳужумлар Дамбоа вилоятида амалга оширилди. Икки худкуш ўзини портлатиб юборди. Бундан ташқари, танкларга қарши гранаталар портлатилди.
Ҳужумлар «Боко ҳарам» террорчи ташкилоти томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)