АҚШ ва Жанубий Корея КХДР билан мулоқотни инобатга олиб, ҳафта охирига қадар кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотларини тўхтатиб туриш ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳукуматидаги манбасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий ҳукуматлари қўшма ўқув машғулотлари юзасидан яқин маслаҳатлар ўтказди, АҚШ президенти Дональд Трамп уларни тўхтатишга сўз берди», — дейди агентлик манбаси.
Икки мамлакат мудофаа вазирлари музокаралар натижалари ҳақида эълон қилади.
Шимолий Корея режими ядро қуролидан воз кечиш бўйича мажбуриятларига риоя қилмаган тақдирда ўқув машғулотлари яна йўлга қўйилади.
12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган саммитдан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея билан «мақсадга мувофиқ бўлмаган ва қимматга тушадиган» ўқув машғулотларини тўхтатиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)