АҚШ Шимолий Кореянинг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилиши тўғрисидаги келишув доирасида Пхеньянга 47 та банддан иборат талабларини қўйди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно маълум қилди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Кононинг айтишича, талаблар бутунлай бажарилган тақдирдагина АҚШ санкцияларни бекор қилиши мумкин. Шунингдек, Коно Шимоий Кореянинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳамон муҳокама босқичида эканини маълум қилган.
Япония ташқи ишлар вазири АҚШ қўшинлари мамлакат бутунлай ядросизлантирилишига қадар Шимолий Кореяда қолишини айтган.
Изоҳ (0)