2018 йилнинг 8—14 июнь кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага киритилмаган участкалардан чегаранинг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.
Қўшма фаолият конструктив асосда ва дўстона руҳда ўтди.
Музокаралар якунида тегишли баённома имзоланди.
Изоҳ (0)