«Дарё» фотомухбири эртага, 15 июнь куни очилиши бўлиб ўтадиган Central Park номини олган собиқ «Мирзо Улуғбек истироҳат боғи»дан фоторепортаж тайёрлаб тақдим этди.
Мазкур боғ ўтган йилнинг октябрь ойида боғ реконструкция учун ёпилган эди.
Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғи 1934 йилда барпо этилган. Ундаги айрим бино ва аттракционлар эскирган ва шаҳарсозлик нормаларига тўғри келмай қолган эди. Шу сабабли боғда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, боғ ҳудудида аҳоли сайр қилиши ва суҳбатлашиши учун осойишта ҳудудлар бунёд этилган, қулай ўриндиқлар ва ёритгичлар ўрнатилади. Шунингдек, 100 ёшдан ошган кекса дарахтлар ҳам сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)