Тошкентда «Ҳамшира – 2018» Республика кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси республика кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этилди. Танловнинг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар ҳамшира ўзаро беллашди.
Танловда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилоят филиали Марказий қабулхона бўлими ҳамшираси Дилноза Холиқова биринчи ўрин совриндори бўлди. У ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Зомин туман тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси Ҳолида Юсупова иккинчи, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона вилоят филиали Қабул диагностика бўлими ҳамшираси Марҳабо Абдукаримова учинчиўринга сазовор бўлди. Уларга ҳам танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам «Ҳамшира – 2018» танловида биринчи, иккинчи, учинчи ўринни қўлга киритган ғолиблар тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинади.
Изоҳ (0)