Самарқандда 2018—2019-ўқув йилида «Ипак йўли» туризм университети очилади. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчиси бўлган мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан олий таълим муассасасини очиш ташаббуси 10 июнь куни Синдаода бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилди.
«Бу ерда туризм соҳасидаги энг яхши мутахассислар дарс бериши ва барча мамлакатларимиздан талабалар таълим олиши мумкин бўлар эди», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Дастлаб ОТМда 100 киши, асосан Ўзбекистон фуқаролари таълим олади. Кейинчалик ШҲТ давлатларидан абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.
Изоҳ (0)