Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Қарши шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 30 нафардан зиёд ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ўзларига маъқул бўлган иш ўринларига эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган ярмаркада 40 дан ортиқ ташкилот ва корхона иштирок этди.
Ҳарбийларнинг оила аъзолари ва фуқаролар 650 га яқин бўш иш ўрни билан танишиб, ўз мутахассисликлари бўйича ишга йўлланма олди.
Шунингдек, мазкур тадбир доирасида кўчма китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Изоҳ (0)