Исроил армияси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳарбий-денгиз базасига зарба берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ёзмоқда.
Айтилишича, базада денгизга чиқувчи туннел бўлган. У йўқ қилинганини Исроил мудофаа армияси Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Айтилишича, туннел ҲАМАСга Исроил ҳарбийларига билдирмай Ғазо сектори соҳилидаги базани тарк этиш ва денгиз орқали Исроилга ҳужум қилиш имконини берган.
Изоҳ (0)