Россиялик юморист ва шоумен Максим Галкин «Муз-ТВ» телеканалининг матбуот анжуманига янги соч турмаги билан келди, деб ёзмоқда «Вокруг ТВ».
Галкиннинг майда ўрилган сочларини кўрган журналистлар унинг рэп йўналишида ижод қилиш нияти борлиги ҳақида савол берди. Галкин ўз йўналишини ўзгартирмаслиги, бу шунчаки соч турмаги эканини маълум қилган.
Шоумен жанубда дам олгани ва тез орада яна эски соч турмагига қайтишини айтган. «Бу дред (табиий ёки сунъий йўл билан Африка стилида ўрилган сочлар) эмас. Бу шунчаки майда ўрилган сочлар. Дредлар қирқиб ташланади, ўрилган сочлар эса осонгина ёзиб ташланади», — деган Галкин.
Изоҳ (0)