Жорий йилнинг беш ойи мобайнида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 22 мингдан ортиқ шахсга нисбатан 17 мингдан зиёд иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, 250 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди, судланган шахслар сони 17 минг нафардан ортиқни ташкил этиб, шундан тўрт мингдан зиёд шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 11 мингдан ортиғига бошқа турдаги жазолар тайинланди.
Ҳисобот даврида ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида тўрт мингдан зиёд шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Етти мингдан ортиқ жиноят иши, яъни барча ишларнинг 40 фоиздан зиёди сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)