Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов 7 июнь куни Марказий Осиё минтақасидаги жараёнлар Европа Иттифоқини Марказий Осиё республикалари билан алоқаларда янги стратегиялар ва ёндашувлар оптимизациясини ишлаб чиқишга ундашини маълум қилди. Бу ҳақда СNG Today нашри хабар бермоқда.
Дипломатнинг фикрича, минтақа Европа Иттифоқи учун кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги илк келишув 1996 йилда имзоланган, бироқ эндиликда кўп нарса ўзгарган ва янги устувор вазифалар белгилаш вақти келган.
Жумладан, июнь ойида Бельгия пойтахтида ҳамкорлик қўмитаси бўлиб ўтади, томонлар Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
«Тўқимачилик протоколи»нинг бажарилиши батафсил кўриб чиқилади. Бироқ, элчининг таъкидлашича, муваффақиятлар тўғрисида ҳозирданоқ сўз юритиш мумкин. Жумладан, ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Польшага етказиб бериш ўтган йил давомида етти марта ошган. Дипломат имзоланган келишув республика тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозорини фаолроқ забт этишига имкон беришини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)