АҚШ давлат котиби Майк Помпео вазият дипломатик йўл билан ҳал бўлмаса, Шимолий Кореяга нисбатан босимнинг кучайтирилишини маълум қилган. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Помпеонинг сўзларига қараганда, КХДР Корея яриморолини ядросизлантиришга (денуклеаризация) киришмаса, мамлакатга нисбатан жорий қилинган санкциялар амал қилишда давом этади.
Шунингдек, дипломатик йўл кутилган натижаларни бермаса, АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялари кенгайтирилиши маълум қилинган.
Аввалроқ, Помпео АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга хавфсизликни кафолатлашга тайёр эканини эълон қилган.
3 июнь, якшанба куни Пентагон раҳбари Жеймс Меттис КХДР яриморолни ядросизлантиришни бошласагина, халқаро ҳамжамият босимни камайтиришини айтган.
Изоҳ (0)