«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан «Ўзбекистон стратегияси» ижтимоий-таҳлилий журналининг нишона сони чоп этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Журнал кенг ўқувчилар аудиторияси, жумладан, хусусий тадбиркорлар, сиёсий, эксперт-таҳлил ва амалий доира вакиллари ҳамда мамлакатга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун мўлжалланган бўлиб, унда Ўзбекистонда юз бераётган сўнгги ўзгаришлар, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар доимий сарҳисоб қилиб борилади.
Турли мавзулардаги таҳлилий мақолалар, инфографикалар, мустақил экспертларнинг фикр-мулоҳазалари, жамоат ташкилотлари вакиллари, вазирлик ва идоралар мутахассислари билан интервьюлар нашрнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилиб, халқаро ташкилот ва хорижий давлатларнинг мамлакатдаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида тарқатилади.
Изоҳ (0)