Литванинг Пренай туманида АҚШнинг тўртта Stryker зирҳли автомобили тўқнашиб кетди. Авария оқибатида 13 нафар америкалик ҳарбий жабрланди. Бу ҳақда 7 июнь, пайшанба куни Литва Қуролли кучлари матбуот хизматига таяниб, Delfi хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Яраланган ҳарбийларнинг ҳаёти учун хавф йўқ. Улар олган жароҳатлар енгил. Ҳарбийлар профилактик текширишлардан ўтказиш учун Каунас шифохонасига етказилган.
Пренай—Каунас йўли вақтинчалик ёпилган. Ҳодиса жойида ҳарбий полиция, полиция ва тез ёрдам тиббиёт ходимлари ишламоқда.
Америкалик ҳарбий хизматчилар июнь ойида Болтиқ мамлакатларидан ўтаётган ўқув машғулотларида иштирок этаётганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)