Бағдод шаҳри чекка қисмидаги портлашлар оқибатида 20 киши қурбон бўлди, юзлаб кишилар жароҳат олди. Бу ҳақда 7 июнь куни Ayn Al Iraq News хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Ироқ пойтахти хавфсизлик кучлари ахборот марказининг маълум қилишича, асосан шиалар яшовчи Мадинат-Садр шаҳридаги уйлардан бирида портловчи қурилма ва ўқ-дорилар бўлган махфий жой портлаб кетган. Юз берган ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, суриштирув бошланган.
Портлаш тўлқини 14 та турар-жойни тўлиқ вайрон қилган, вайроналар остида ҳамон одамлар бўлиши мумкин. Яқинда жойлашган мактабга ҳам зарар етган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва тез ёрдам жамоалари ишлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)