Афғонистон уламолари худкушлар ҳужуми ва зўравонликнинг бошқа кўринишларига қарши фатво чиқарди. Бу ҳақда «Tolo» телеканали хабар бермоқда, деб ёзади EADaily.
Мазкур ташаббусни мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани қўллаб-қувватлади ва фатво ҳукумат томонидан маъқулланишини маълум қилди.
Президент қабул қилинган фатвода худкушлар ҳужуми ва портлашларни қўллаш билан боғлиқ қўпорувчилик, зўравонлик ва экстремизмнинг бошқа шакллари ислом эътиқоди меъёрлари ва ҳуқуқига зид эканлиги билан бирга Афғонистондаги уруш ноқонуний деб аталганлигига эътибор қаратди.
Уламолар учрашуви Кобулда 4 июнь куни бўлиб ўтди. Тадбирда икки мингдан ортиқ киши иштирок этди.
Изоҳ (0)