4 ёшли велосипедчи қиз Рода Жонс интернет юлдузига айланди. Регистратор тасвирга олган видеони унинг ота-онаси Twitter’га жойлаган.
Видеода Роданинг велосипед ҳайдаб кетаётгани акс этган. Тўсатдан йўлда пайдо бўлган юк машинаси кичкина велосипедчини кўриб, дарҳол тезлигини камайтиради ва унинг олдидан эҳтиёткорона ўтиб кетади. Қиз эса бош бармоғини кўрсатиб юк машина ҳайдовчисига миннатдорчилик билдиради.
«Биз велосипедчилар атрофида бўладиган даҳшатли йўл-транспорт ҳаракати акс этган жуда кўп видеоларни тармоқда улашганмиз. Редбро округидан ўтган юк машинаси ҳайдовчисининг сабрлилиги ва эҳтиёткорлиги, шунингдек, Роданинг жавоби тармоқда оммалашишга лойиқ. Биз ҳайдовчининг шахсан ўзига миннатдорчилик билдирдик», — дея Роданинг оиласи видеони изоҳлаган.
Видео саноқли кунлар ичида фойдаланувчилар томонидан 800 минг марта кўрилган. Фойдаланувчилар қаергадир шошганча жиддий қиёфа билан велосипед ҳайдаб кетаётган қизга маҳлиё бўлиш биргаликда, унинг йўлда ўзини тутишини мақтовларга лойиқ топган. Видео остида собиқ юк машина ҳайдовчиси ҳам изоҳ қолдирган: «юк машинасининг собиқ ҳайдовчиси сифатида бундай ҳолатни кўриш мени қувонтиради. Мен бир қанча компанияларда ишлаганман, уларнинг айримлари велосипедчилар хавфсизлиги масаласида жуда эътиборли эди, бироқ ҳозир бундай муносабатни камдан-кам учратиш мумкин».
Роданинг оиласи велосипеддаги саёҳатлар ҳақида блог юритади. Том ва Кети ҳамда уларнинг уч нафар фарзанди велосипед спортига қизиқади. Ўзларининг ҳаёти ҳақида улар Familiy ByBycle сайти ва Twitter’да ҳикоя қилади. Оиланинг Twitter’да икки ярим мингта обуначиси бор.
So often we see or share videos of awful driving around cyclists, so this textbook pass from an exceptionally patient & careful HGV driver for D&W Agri coming into Jedburgh deserves sharing, as does Rhoda's response! They're not on Twitter but we've thanked the haulier directly. pic.twitter.com/t46zQvfFoU
— Family ByCycle (@FamilyByCycle) June 3, 2018
Изоҳ (0)