Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани ИИБга 4 июнь куни йирик суммадаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойида Фарғона вилоятида яшовчи Й.Э. «Mustang» ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Э.нинг 420 тонна кўмир маҳсулотини 303,4 миллион сўмга баҳолайди.
Аризада «мижоз» кўмир маҳсулотини олиб, сотиб юборганлиги, бироқ пулларни ҳозиргача бермаганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда Й.Э.ни ушлаш чоралари кўрилган.