2017 йил якунларига кўра, «Юнистрим» 224 миллион рубль (тахминан 28,6 миллиард сўм) миқдорида рекорд даражадаги фойдага эга бўлди. Банкнинг соф даромадлари аввалги йилга нисбатан 29 фоизга ўсиб, 2,1 миллиард рубль (268 миллиард сўм)ни ташкил қилди, деб ёзади Spot компания сайтига таяниб.
Халқаро тўлов тизими орқали жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми 2017 йилда 15 фоизга ошиб, 4,2 миллиард долларга етган. МДҲ мамлакатлари ва Грузияга пул ўтказмалари ҳажми 19 фоизга ўсган.
Энг муҳим йўналишлар орасидаги энг катта ўсишлар трансчегаравий ўтказмалар бўйича МДҲ мамлакатлари ва Грузия: Арманистон (+24%), Беларусь (+21%), Қирғизистон (+43%), Ўзбекистон (+37%), Грузия (+31%) йўналишларида қайд этилди.
Нашр эслатишича, март ойида «Юнистрим» ўзбек сўмида онлайн пул ўтказмаларини ишга туширган эди.