2000 йилда ишлаб чиқарилган TY Teenie Beanie брендига тегишли юмшоқ шаклчалар болалар учун мўлжалланган «Макдоналдс» тўпламидаги энг қиммат ўйинчоқлар дея топилди. Бу каби ўйинчоқнинг бир донаси 450 доллар туради, деб хабар беради The Mirror.
1979 йилга тегишли «Сув ости махлуқлари» коллекциясидаги шаклчалар эса 400 долларга баҳоланди. Диeнер Кеши тўпламидаги роботлар ҳам худди шунчага баҳоланган. Шунингдек, қиммат ўйинчоқлар қаторидан рейнжерлар ҳам ўрин олди: улар 1994 йилда ишлаб чиқарилган ва 350 долларга баҳоланган. 1995 йилда яратиглан «Инспектор Гаджет» мультфилими асосида ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар ҳам худди шу қатордан жой эгаллади.
Мазкур рейтинг ноёб нарсаларни сотишга мўлжалланган Love Antiques порталининг эксперти Питер Женкинс томонидан тузиб чиқилди.
«Қачонлардир ‘Макдоналдс’га келган мижозга деярли текинга тарқатилган ўйинчоқлар ҳозирда анча қимматга сотилаётганини кузатиш жуда завқли», — дейди портал бошқарувчиси.