АҚШ бюджет-назорат бош бошқармаси бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётини яратиш бўйича лойиҳада 966 та «ёрқин камчилик» борлиги ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Лойиҳа бажарилиши бўйича идоранинг йиллик ҳисоботида таъкидланишича, январь ойида қайд этилган 966 та камчиликдан 110 таси биринчи тоифага тааллуқли, яъни улар ҳаво кемасининг эксплуатацияси давомида ишончлилик, хавфсизлик ва бошқа талабларга путур етказиши мумкин.
Лойиҳа муаллифлари F-35 нинг серияли тартибда ишлаб чиқарилиши бўйича 2019 йилнинг октябрь ойида қарор қабул қилиши керак. Шу муносабат билан назорат идораси ҳарбийларга қирувчининг серияли ишлаб чиқарилиши бошлангунига қадар камчиликларни бартараф этишни тавсия қилган.
АҚШ F-35 нинг технологик жиҳатдан энг оддий ва арзон талқини бўлган F-35А нинг биринчи партиясини Японияга етказиб берган. Туркия АҚШдан бешинчи авлод F-35 нинг биринчисини жорий йилнинг 21 июнида қабул қилиб олишни кўзламоқда.