Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ИИББга судланган шахснинг отаси мурожаат қилиб, адвокатлар ёрдамида озодликдан маҳрум этиш чорасини бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришга ваъда берган таниши устидан шикоят қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

К.Миркарим 2016 йилда жиноят содир этгани сабаб жавобгарликка тортилган ўғлининг иши бўйича шахсан ўзи тажрибали адвокатларга мурожаат қилиш ўрнига таниши Х.Обидга ишонган.

Х.Обид адвокат танишлари ёрдамида Миркаримнинг ўғлига қўлланилган жазо чорасини гаров эвазига озод қилиш чорасига ўзгартириб беришга ваъда берган ва бунинг учун ундан 117 миллион сўм олган. Бироқ унинг ўғлига нисбатан қўлланилган жазо чораси ўзгартирилмаган, Х.Обид олган пулларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини тан олган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан тўпланган далилий ашё ва маълумотлар асосида гумондор Х.Обид қўлга олиниб, Бош бошқарманинг Тергов бўлимига топширилди ва унга нисбатан фирибгарлик жинояти бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?