«Тахтлар ўйини» актёри Николай Костер-Вальдау сериал юлдузларига финал мавсумида ўз-ўзини йўқ қилувчи сценарийлар тарқатилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Костер-Вальдау сўзларига қараганда, матнлар фақат электрон шаклда тарқатилган, ҳар бир саҳнани суратга олгандан сўнг у ҳақдаги эслатма сценарийдан йўқолади. Артистнинг аниқлик киритишича, телешоу яратувчилари шу йўл билан сюжет ҳақидаги маълумотлар тарқалиб кетиши олдини олишга уринмоқда.
«Ҳаммаси жуда, жуда жиддий. Бу йил бу ақлдан озишнинг янги даражаси», — дея таъкидлайди у. Актёр махфийлик даражасини «Бажариб бўлмас топшириқ» франшизасига ўхшатди.
Изоҳ (0)