Самарқанд вилоятида ИИБ ЙҲХБ томонидан «Тарғибот автокарвони» ташкил этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
«Тарғибот автокарвони» болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.
Тадбирда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари иштирок этди.
Автокарвоннинг ҳаракат йўналишлари белгиланиб, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилди. Автокарвон аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, маданият ва истироҳот боғлари, мактаблар ва маҳаллаларда бўлиб, ташвиқот ишлари олиб борилди.
Маълумот учун 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилоятида болалар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага камайди.
Изоҳ (0)