Истанбулда ўткинчи кўчада хотинини ураётган эркакни калла қўйиб йиқитди. Воқеа ташқи кузатув камераларига тушиб қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, ажрашиш бўйича суд қароридан сўнг эркак хотинини кўчада қоғоз ўрами билан ура бошлаган ва тротуарга йиқитган. Бир неча секунддан сўнг ўтиб кетаётган бир одам аёлни ҳимоя қилиш мақсадида югуриб келиб, зўравонга калла қўйган ва уни оёқдан йиқитган.
Аёлни ҳимоя қилган эркак — Эмре Деребаши исмли 29 ёшли фаррош. У зўравонни зарарсизлантирганидан сўнг одамлар полицияни чақирган.
Изоҳ (0)