Энг узун авиарейс 2018 йил 11-октябр куни қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Airlines Ratings хабар қилди.
Сингапурдан Нью-Йоркнинг Newark Liberty халқаро аэропортига Singapore Airlines компаниясининг янги Airbus A350-900ULR лайнери парвозни амалга оширади. Лайнер тўхтовсиз тарзда 16,7 минг километр масофани учиб ўтади. Натижада Airbus’нинг парвози 18 соат 45 дақиқа давом этади.
Дастлаб парвозлар ҳафтада уч марта, яъни душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Кейинчалик авиакомпания яна битта самолётни рейсга қўяди. Натижада саёҳатчилар энг узун авиарейс бўйлаб ҳар куни учиш имкониятига эга бўлади.
Airbus A350-900ULR лайнерининг бизнес-классида 67 та, эконом классида 94 та жой бор. Рейсга чипталар 31 майдан бошлаб сотилади.
Изоҳ (0)