Исроил ҳарбий авиацияси сутка ичида Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС ҳаракати ҳарбий объектларига иккинчи марта зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Исроил ҲҲК қирувчи самолётлари ҲАМАС террорчилик ташкилоти ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган ҳарбий объектдаги бешта нишонга ҳужум қилди», — дейилади хабарда.
Зарба Ғазо сектори ҳудудидан ракета учирилишига жавобан амалга оширилганлиги таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги 10 та ҲАМАС объектига авиазарба берганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)