Жунглидаги ташландиқ ибодатхона ёки пирамидадаги сирли хонани топиш жуда ажойиб, бироқ аксарият топилмалар бундай йирик бўлмайди. Баъзан кичкина топилмалар ҳам инсоният тарихидаги катта бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради. AdMe ана шундай топилмаларга эътибор қаратди.
Цезар ўлдирилган жой
Антик давр классик матнларига асосан, Цезар Сенат мажлислари ўтказилган Помпей биносининг куриясида фитначилар томонидан ўлдирилган. 2012 йилда испаниялик археолог Антонио Монтерросо Цезар ўлдирилган аниқ жойни топди. Тадқиқиотчилар император Октавиан томонидан Цезар ўлдирилган вақтда тахтда ўтирган жойига ўрнатилган бетон плитани топган.
Мамонт қони
2013 йилда россиялик тадқиқотчилар Сибирнинг шимолий қирғоғидаги оролда урғочи мамонтнинг кўкрак қисмини топган. Унда юмшоқ тўқималар ва ҳатто суюқ қон сақланиб қолган эди. Бу мамонтнинг генини ўрганишда жиддий туртки бўлди.
Исо пайғамбарнинг муҳри
2018 йилда археолог Эйлат Мазар Исроилда милоддан аввалфи VII асрда яшаган Исо пайғамбарнинг муҳри топилгани ҳақида илмий мақола чоп этди. Муҳрнинг синганлиги сабабли айнан Исо пайғамбарга тегишли эканлиги юзасидан баҳслар бошланган.
Рим метроси остидаги акведук
Римда 2017 йил метронинг янги йўналишини қуриш вақтида 2,3 минг йил аввал қурилган қадимги акведук қолдиқларига дуч келинди. Акведук шаҳар аҳолисини кунига 73 минг куб метр сув билан таъминлаган. У вулқон бирикмаларидан иборат блокдан қурилган ва узунлиги 16,5 километрни ташкил қилган.
Антарктикада 100 йилдан ортиқ ётган кекс
Янги зеландиялик олимлар Антарктикага амалга оширилган экспедициялардан бирида Huntley & Palmers қандолат фирмасининг мевали кексини топди. Тадиқиқотчилар фикрича, у 1912—1913 йилларда амалга оширилган Буюк Британия экспедициясининг захираси таркибига кирган. Кўринишдан ейиш мумкинга ўхшаса ҳам, олимлар бундай таваккалга бормаган.
Везувий вулқони отилишида ўлган отнинг қолдиқлари
Помпейда шаҳар қолдиқларида олиб борилган қазилмалар чоғида мутахассислар шаҳар деворининг яқинида отнинг қолдиқларини топди. У милоддан аввалги 79 йилда Везувий вулқони отилган вақтда ўлган ва вулқон қатлами остида қарийб икки минг йил ётган.
Изоҳ (0)