АҚШнинг Лос-Анжелес штатида учувчиликни эндигина ўрганишни бошлаган қиз самолётни автомобиль йўлига қўндира олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Самолётнинг йўлга қўндирилиши ҳеч қандай йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқармаган. Бундан ташқари, учувчи электр симларига ҳам шикаст етказмасликни уддалаган.
Маълум қилинишича, самолёт аэропортга двигатель билан боғлиқ муаммо сабабли етиб бора олмаган.
Учувчи қиз ҳалокат сигналини ёққан ва авария ҳолатида қўниш учун рухсат сўраган. Қиз йўллардаги тирбандлик соатида шоссега қўнган, шу билан биргаликда самолётга ҳам, бошқа автомобилларга ҳам ҳеч қандай зарар етказмаган.
Қизнинг авиатор-ҳамкасблари ёш учувчи электр симларига шикаст етказмай қўнишни уддалагани учун уни айниқса мақтаган.
Изоҳ (0)