Европага 2018 йилнинг бошидан буён кириб келган қочоқлар ва муҳожирлар сони 32 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг расмий вакили Жоэл Миллман брифингда маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ташкилот 2018 йилнинг илк 150 куни давомида 32 080 муҳожир ва қочоқ денгиз йўллари орқали Европага кириб келганини маълум қилади. Улардан 42 фоизи Италия, 34 фоизи Греция, қолган 24 фоизи Испанияга кириб келган», — дейди у.
Унинг сўзларига қараганда, 2017 йилнинг шу даврида Европага 70 870 киши, 2016 йилда эса 230 230 киши келган.
Ўртаер денгизида муҳожирлар ва қочоқлар ўртасидаги ўлим ҳолатлари йил бошидан буён 660 тани ташкил этган. Дунё бўйича ҳалок бўлганлар сони 1 186 кишини ташкил қилади.
Изоҳ (0)