Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Эски Жомбой маҳалласида яшовчи аёл ўз жонига қасд қилди. Бунга унинг эри ичкиликка берилганлиги сабаб бўлди, деб ёзади ЎзА.
Гулнора ва Акрам (исм-шарифлар ўзгартирилган) турмуш қурганига ўн йилдан ошган. Тўйдан аввал ўзини сипо тутган Акрам аслида ичкиликка берилган, ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган тоифадан экан. Кунда кунора Гулнорани урар, ситам ва хўрликларнинг чегараси йўқдек эди. Маҳалла-кўй, қўни-қўшни, ҳар икки томоннинг қариндош-уруғлари, умуман жамоатчилик нега бу ҳолатга лоқайд қараб турган? Икки ойда ўн етти марта (!) калтакланган, юз-кўзи шишган ҳолда, яна тун ярмида уйига қочишга мажбур бўлган аёлнинг тақдири наҳотки ҳеч кимни қизиқтирмаган?
Жиноят ишлари бўйича туман судида Акрам Темировнинг қилмиши атрофлича ўрганиб чиқилди. Унинг ўз рафиқасига муттасил зулм ўтказгани, уриб-дўппослаб, шаъни, қадр-қимматини камситиб келгани, бу қилмишларида шахснинг ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги аниқланди.
Зулмкор эрга қонуний жазо тайинланди. Аммо ғишт қолипдан кўчган, бир инсон ҳаётни эрта тарк этиб бўлган.
Изоҳ (0)