«Россия темир йўллари» ОАЖ қошидаги Йўловчилар федерал компанияси 2025 йилгача поездлардаги гравитацион ҳожатхоналарни биотуалетларга алмаштиради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳозирча вагонларнинг 47 фоизи биотуалет билан таъминланган.
Гравитацион ҳожатхона деганда, Йўловчилар федерал компанияси қувур устига ўрнатиладиган пўлат унитазни назарда тутган. Бундай унитазларнинг ичи темир йўл рейслари ёки ечиб олинадиган бакка тўкилади. Поезд санитар ҳудуддан ўтаётганда бундай ҳожатхоналардан фойдаланиш мумкин эмас.
Йўловчилар федерал компанияси бош директори Пётр Ивановнинг сўзларига қараганда, янги вагонлар биотуалетлардан ташқари совутгичлар, индивидуал розеткалар ва усб-портлари билан ҳам таъминланади. «Келажакда биз душ кабиналарини ҳам қўшишни режалаштирганмиз», — дейди Иванов.
Изоҳ (0)