«Адолат» СДП Марказий кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигидаги «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остидаги ибратли ташаббус Андижонда ҳам ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш ва фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадига қаратилган акция андижонликларни ҳам фаолликка бошлади.
Беғараз қон топшириш, бирон бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш савоб ишларнинг олий ифодасидир. Шу сабаб «адолатчилар» эрталабдан Андижон шаҳридаги вилоят қон қуйиш станциясига келди. Оққон касаллигига чалинган бемор болаларни соғломлаштиришда қоннинг ўрни катта эканлиги сабаб улар учун ҳаёт манбаи берилди.
Шунингдек, акция доирасида жойларда «Соғлом фарзанд — соғлом келажак» мавзусидаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Изоҳ (0)