30 май куни АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар билан радиомулоқот ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Америкалик юқори лавозимли дипломат Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалга оширган ташрифига юқори баҳо берар экан, «бу ташриф бизнинг фикримизча, янги имкониятларни очувчи тарихий» бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
«Бизнинг фикримизча, мазкур ташриф Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги даври бошланганидан, Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасига қайтишидан далолат беради», — дея таъкидлади Элис Уэллс. Унинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи нафақат икки томонлама алоқаларнинг ривожида, балки Марказий Осиёдаги алоқаларнинг, шунингдек, Афғонистон ва бутун дунё билан алоқаларнинг мустаҳкамланишида Ўзбекистоннинг беқиёс салоҳиятини намоён этди.
Америка компаниялари билан 4,8 миллиард долларлик битимларнинг имзоланишини ўзиёқ Ўзбекистон бозорига ва ишбилармонлар имкониятлари кенгаётган жой сифатида қизиқиш кучаётганидан далолатдир.
«Тошкент конференцияси иштирокчиси сифатида айта оламанки, Ўзбекистон бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш ва тинчлик музокораларини ўтказишда жуда ҳам катта ролни бажарди», — деди Элис Уэльсс.
У сўнгги уч йил мобайнида бу масала бўйича икки томонмала ва S5 платформаси доирасида ишлар олиб борилаётганини қайд қилди. У Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича саъй-ҳаракатларига юқори баҳо бериб, бу интеллектуал мулк ҳуқуқини кенгайтиришига хизмат қилиши, бундан мазкур мамлакатга инвестиция киритишни истаётган америкалик ишбилармонлар ҳам манфаатдор эканлигини қайд этди.
Шундан сўнг Элис Уэллс ўзбекистонлик журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Жумладан, минтақадаги мавжуд масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқоти йўлга қўйилганига юқори баҳо берди.
Изоҳ (0)