Бир неча кун муқаддам айрим хориж оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров халқ тилида «Сангород» деб аталадиган маҳбуслар даволанадиган колонияда даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Ушбу хабарларни «Xabar.uz»нинг Ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Фото: «Genproc.gov.ru»

Маълум бўлишича, Рашиджон Қодиров тахминан икки ҳафта олдин қон босимидан азият чекиб, «Сангород»га ётқизилган. Ҳозирги пайтда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Шу йилнинг 22 февралида ҳибсга олинган Қодиров бош прокуратура расмий хабарига кўра, товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш моддалари бўйича айбланмоқда.