Саудия Арабистони маслаҳат кенгаши жинсий зўравонлик учун жиноий жазо тайинлаш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қирол Салмоннинг ташаббусига кўра тайёрланган. Эндиликда жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 2 йилгача қамоқ жазоси ва 26 600 АҚШ доллари миқдорида жарима тайинланади. Қайта содир этилган жиноят (рецидив) учун жазо ўғирлаштирилади — беш йилгача қамоқ ва 80 минг АҚШ доллари миқдорида жарима.
Қонуннинг мақсади жинсий зўравонликка қарши курашиш ва олдини олишдан иборат. Шунингдек, қонун жабрланувчининг сирини ошкор этмаслик, шахс қадр-қиммати ва эркинлигини поймол қилмасликни ҳам назарда тутади. Шу билан бирга, жинсий зўравонликка ундаш ва ноҳақ айблаш учун ҳам жазо белгиланган. Жабрланувчи полицияга берган аризасини қайтариб олиш ёки жиноят қурбони бўлгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилмаслик ҳуқуқига эга эмас.
Изоҳ (0)