Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Ҳужжат «Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан ҳимоя излаётган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Изоҳ (0)